Қурбон ҳайит намози ўқилиши сабаб Тошкентда айрим кўчалар вақтинча ёпилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Қурбон ҳайитини 27 майга тўғри келиши ҳақидаги ахборотини инобатга олиб, 2026 йилнинг 27 май куни пойтахтимиздаги 119 та масжидларда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда.
Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароит яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 26 май соат 24:00 дан 27-май соат 08:00 га қадар пойтахтимизнинг айрим кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.