27 – 31 май кунлари:

туман (шаҳар), вилоят ва республика миқёсидаги барча шифохоналар;

ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ҳамда тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари;

ҳудудлардаги 39 та туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида тиббиёт тизими ходимлари қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.

Шунингдек, байрам ва дам олиш кунлари:

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда 200 га яқин аҳоли пунктида жойлашган шошилинч тиббий ёрдам бўлимларида ҳам 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади.

Республика тез тиббий ёрдам марказининг 14 та ҳудудий филиали, 167 та станция, 63 та подстанция ва 1 436 таянч пунктида 2 860 дан зиёд тиббий ёрдам бригадаси одатий иш фаолиятини давом эттиради.

мамлакатимиздаги барча туғуруқ ва болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз иш олиб боради.

27 май куни:

Қурбон ҳайити намози ўқиладиган юртимиздаги масжидларда тез тиббий ёрдам бригадаларининг навбатчилиги йўлга қўйилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги байрам ва дам олиш кунларида меҳнат қиладиган барча тиббиёт ходимларига ўз миннатдорлигини билдиради. Юртдошларимиздан эса улуғ айём кунларида ўз саломатлигига эътиборли бўлишларини сўрайди.