“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида пойтахтимизнинг Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбирда Юнусобод туманида яшовчи, 1992 й.т. шахс тўхтатилиб текширилди.

Натижада унга тегишли бўлган перфоратор қурилиш асбоби ичига 478 гр “Альфа-ПВП” синтетик наркотик моддаси яширилгани аниқланди.

Айнан ушбу туманда қайд этилган бошқа ҳолатда эса Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи, 2009 й.т. шахсга тегишли ёғоч кесувчи асбоб (бензопила) ичига 107 гр “Альфа-ПВП” моддаси яширилгани фош бўлди.