Мазкур ҳудудда ҳеч қандай дарахт кесиш ишлари олиб борилмаяпти. Аксинча, боғ ҳудудида аҳоли қулай ҳордиқ чиқариши учун шароит яратиш ҳамда дарахтлар учун зарур бўлган намгарчиликни ошириш мақсадида махсус лойиҳа асосида сунъий кўл ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Лойиҳага кўра:

Кўл майдони — 0,5 га;

Сув ҳажми — 10 000 м3

Вело ҳамда пиёдалар сайр йўлаги — 1,2 км;

Қўшимча экиладиган дарахтлар — 180 тупни ташкил этади.

Фуқароларимиздан асоссиз хабарларга ишонмасликларини, ҳар қандай ҳолат бўйича расмий манбаларга таянишларини сўраймиз.

Юнусобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.