Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бир қатор қурилиш компанияларига нисбатан реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун молиявий жарима қўллади. 

Қўмита томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида қуйидаги компаниялар томонидан қоидабузарликлар аниқланган:

  • Humo Avenue МЧЖ;
  • Story Dom Siyob МЧЖ;
  • Aziya Makon City МЧЖ;
  • Aziza Credo Max МЧЖ;
  • Shoxsaroy Enter Group МЧЖ;
  • Qorasuv Avenue МЧЖ.

Юқорида номлари келтирилган компаниялар ушбу рўйхатдан ўтмасдан туриб, ижтимоий тармоқларда ўз турар жой мажмуаларининг фаол рекламасини олиб боришган.

«Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 16-моддасида тегишли лицензия ёки рухсатномаси бўлмаган товар ва хизматларни реклама қилиш тақиқланиши белгиланган.

Рақобат қўмитасининг махсус комиссияси ушбу ҳолатларни ўрганиб чиқиб, компанияларни айбдор деб топди. Натижада уларга нисбатан молиявий жарималар қўлланди ва қонунбузарликларни бартараф этиш ҳамда келгусида такрорламаслик бўйича мажбурий кўрсатмалар берилди.