Бу ҳақда Президент матбуот котиби маълум қилди.
Қайд этилишича, ташриф доирасида бугун юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон Республикаси олий раҳбариятининг қабулида бўлади.
Мамлакатларимиз етакчиларининг сиёсий иродаси ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон — Россия муносабатлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида изчил ривожланиб, янги амалий мазмун билан бойиб бормоқда.