Бугун беминнат ёрдам қўлини чўзаётган барчага, биринчи навбатда, тегишли идоралар билан биргаликда озиқ-овқат, бошпана ва психологик ёрдам кўрсатган пойтахтимизнинг жонкуяр аҳолисига миннатдорлик билдираман.
⠀
Қутқарувчилар — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ходимларига, тез тиббий ёрдам шифокорларига алоҳида раҳмат айтаман. Агар ўз вақтида тегишли чоралар кўрилмаганда фожиа оқибатлари бундан-да ёмон бўлиши мумкин эди.
⠀
Сизлар — мамлакатимизнинг ҳақиқий ватанпарварларисиз.
⠀
Ишонтириб айтмоқчиманки, Президентимиз топшириқлари билан фожиа оқибатларини тезда бартараф этиш учун барча имкониятлар ишга солинган. Давлатимиз раҳбари учун ҳар бир фуқаро муҳим ва қадрли. Фурсатдан фойдаланиб, жабрланганларнинг оила аъзоларига ўзимизнинг чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз.
⠀
Бундай кунлар бизни ҳам бирлаштиради, ҳам синайди. Барчамиз мавжуд вазиятдан тўғри сабоқ чиқарамиз, деб умид қиламан.
⠀
Юртимиз тинч бўлсин.
Саида Мирзиёева: Синовли кунлар бaрчамизни бирлаштиради
Президент ёрдамчиси беминнат ёрдам қўлини чўзаётганларга миннатдорлик билдирди
Ўзбекистон ва Финляндия етакчилари ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар
- “Nokia” телефони энди йўқоладими?
- Россияда оиласи билан келган меҳнат мигрантлари учун солиқ тўловлари оширилади
- Ўзбекистон Президенти ва Жаҳон банки раҳбари стратегик шерикликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар
- Иқлим ўзгариши бутун дунё бўйлаб 1,5 миллиард аёллар ва қизларга таҳдид солмоқда
- Янги Тошкент шаҳрида йирик шаҳарсозлик лойиҳалари қўллаб-қувватланади
Ҳафта давомида мамлакатимизнинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади
- Ўзбек алифбосидаги 4 та ҳарф ўзгарди: ҳужжатларни алмаштириш шарт эмас
- Бу – тарихий кўрсаткич!
- Ҳар бир шифокор ва ҳамширанинг ойлиги KPIга боғланади
- Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: ёмғир, қор ва совуқ кутилмоқда
- Олимлар Ерни совутиш учун космосга қуёшдан ҳимоя қилувчи воситани жойлаштиришни таклиф қилишди