Мулоқот чоғида минтақамиз учун ғоят муҳим бўлган масалалар: чўлланиш ва ерлар деградациясига қарши курашиш, ҳаво сифати мониторинги, биологик хилма-хилликни асраш ҳамда ресурслардан оқилона фойдаланиш мавзуларини муҳокама қилинди.
“UNEP ва GEF раҳбариятига мамлакатимиздаги “яшил” ислоҳотларни қўллаб-қувватлаётгани ҳамда амалий экологик ечимларни илгари суришга қўшаётган ҳиссалари учун чуқур миннатдорлик билдириб, жамғарманинг Самарқанддаги тарихий Ассамблеяси муваффақиятли ўтгани муносабати билан табриклайман”, деди Саида Мирзиёева.