Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “U.D.” фермер хўжалиги масъул шахслари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга мўлжалланган ер майдонидан 90166,28 м3 тупроқ ва 959,94 м3 қора қум аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олиши натижасида давлат ва жамият манфаатларига 1 млрд сўмлик зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.