2 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 17:30 да янги “Air Samarkand” маҳаллий авиакомпаниясининг биринчи самолёти Самарқанд халқаро аэропортига келиб қўнди. 277 та эконом ва 36 та бизнес-класс ўриндиқларга эга Airbus А330-300 самолёти анъанавий тарзда сув аркаси билан кутиб олинди.
Яқин кунларда самолётлар парки иккинчи — ўрта масофали Airbus А321 билан тўлдирилади. 2023 йил охирига қадар компания 5 тагача самолётни қабул қилиб, фойдаланишга топширишни режалаштирмоқда. Куз-қиш мавсумида авиаташувчи Самарқанддан қатор хорижий йўналишларга, жумладан, Жануби-Шарқий Осиё, Яқин Шарқ, Туркия ва Хитой шаҳарларига мунтазам ва чартер рейсларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
“Air Samarkand” 2022 йилда ташкил этилган Ўзбекистон авиакомпанияси бўлиб, бош қароргоҳи Самарқанд шаҳрида жойлашган.
Самарқанд халқаро аэропортида “Air Samarkand” авиакомпаниясининг илк самолёти кутиб олинди
Airbus 277 та эконом ва 36 та бизнес-класс ўриндиқларга эга.
Қутқарувчиларни тайёрлаш техникуми ташкил этилади
- Самолётда жасорат кўрсатган шифокор тақдирланди
- Ўзбекистонда фандоматлар орқали бир ойда 16,5 мингдан ортиқ идиш қабул қилинди
- Тошкент автобусларида банк карталари орқали йўл ҳақини тўлашда валидаторлар интерфейсида ўзгартиришлар киритилди
- Сурхондарё вилояти ҳокимини алдашга уринган амалдор 3 йилга қамалди
- Овқатланиш маданияти: меъёр ва мувозанат
Ҳафта давомида мамлакатимизнинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади
- Ўзбек алифбосидаги 4 та ҳарф ўзгарди: ҳужжатларни алмаштириш шарт эмас
- Бу – тарихий кўрсаткич!
- Ҳар бир шифокор ва ҳамширанинг ойлиги KPIга боғланади
- Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: ёмғир, қор ва совуқ кутилмоқда
- Олимлар Ерни совутиш учун космосга қуёшдан ҳимоя қилувчи воситани жойлаштиришни таклиф қилишди