2 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 17:30 да янги “Air Samarkand” маҳаллий авиакомпаниясининг биринчи самолёти Самарқанд халқаро аэропортига келиб қўнди. 277 та эконом ва 36 та бизнес-класс ўриндиқларга эга Airbus А330-300 самолёти анъанавий тарзда сув аркаси билан кутиб олинди.
Яқин кунларда самолётлар парки иккинчи — ўрта масофали Airbus А321 билан тўлдирилади. 2023 йил охирига қадар компания 5 тагача самолётни қабул қилиб, фойдаланишга топширишни режалаштирмоқда. Куз-қиш мавсумида авиаташувчи Самарқанддан қатор хорижий йўналишларга, жумладан, Жануби-Шарқий Осиё, Яқин Шарқ, Туркия ва Хитой шаҳарларига мунтазам ва чартер рейсларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
“Air Samarkand” 2022 йилда ташкил этилган Ўзбекистон авиакомпанияси бўлиб, бош қароргоҳи Самарқанд шаҳрида жойлашган.
Самарқанд халқаро аэропортида “Air Samarkand” авиакомпаниясининг илк самолёти кутиб олинди
Airbus 277 та эконом ва 36 та бизнес-класс ўриндиқларга эга.
Урганчда «Янги Ўзбекистон зиёлилари — миллий юксалиш таянчи!» мавзусида ҳудудий йиғилиш ўтказилди
- Бешариқда ҳоким ёрдамчиси 150 млн сўмлик кредит ажратиб бериш эвазига iPhone олди
- Кексаларда йиқилишдан қўрқув жароҳат олиш эҳтимолини оширади
- Тошкентда ҳаво сифати: PM заррачалари кўпайиб, "ўртача" даражага етди
- 2026 йилда иқтисодиёти энг барқарор мамлакатлар рейтинги эълон қилинди
- Demokrat.uz раҳбари Фазлидинхон Меҳмонов 10 йил 3 ой, блогер Азиз Ғоипназаров 10 йил 1 ой муддатга қамалди
Ҳафта давомида мамлакатимизнинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади
- Ўзбек алифбосидаги 4 та ҳарф ўзгарди: ҳужжатларни алмаштириш шарт эмас
- Бу – тарихий кўрсаткич!
- Ҳар бир шифокор ва ҳамширанинг ойлиги KPIга боғланади
- Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: ёмғир, қор ва совуқ кутилмоқда
- Олимлар Ерни совутиш учун космосга қуёшдан ҳимоя қилувчи воситани жойлаштиришни таклиф қилишди