Вилоят ЙҲХБ маълумотига кўра, ўқувчилар ижарага олинган Malibu-2 автомобилида Иштихон тумани кўчаларида ҳаракатланиб, ЙПХ ходимининг тўхташ талабига бўйсунмаган. Шунингдек, улар ходимни ҳақорат қилиб, унинг шаъни ва обрўсига путур етказувчи видеотасвирларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.
ЙҲХБ томонидан эълон қилинган видеода ўқувчилардан бири автомобилни 1,2 миллион сўмга ижарага олганини ва ЙПХ ходимининг тўхташ талабига бўйсунмаганини айтган.
Яна бир ўқувчи эса ЙПХ ходимларининг тўхташ талабига бўйсунмай, қочиб кетгани ва уларни ҳақорат қилганини билдирган.
Ўрганишлар давомида қоидабузарликларни содир этган шахслар Кattaқўрғон туманидаги 2-сонли техникум ўқувчилари экани аниқланган. Шундан сўнг ҳолат улар таҳсил олаётган таълим муассасасида танқидий муҳокама қилинган.
Иштихон тумани ички ишлар бўлими томонидан ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган материаллар қонуний қарор қабул қилиш учун прокуратура органларига юборилган.