Мазкур жадвалга кўра, бугунги кунда биринчи босқичда самарқандлик раҳбарлардан 150 нафари тиббий кўрикдан ўтиб, даволанмоқда. Жумладан вилоят ҳокими (Э.Турдимов), вилоят прокурори (Р.Машарипов), вилоят ички ишлар бошқармаси (Ш.Раҳмонов) ва вилоят давлат солиқ бошқармаси (А.Инағомов) бошлиқлари Тошкент шаҳрида, 3 нафар вилоят ҳокимининг маслаҳатчилари (ёрдамчи), 48 нафар сектор раҳбарлари (туман/шаҳар прокурорлари, ИИБ ва ДСИ бошлиқлари), 96 нафар туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари вилоят тиббиёт марказларида тиббий кўрикдан ўтиб, зарурий муолажаларни олмоқда. Муолажалар жорий йилнинг 27 январига қадар давом этиши белгиланган.
Иккинчи босқичда (28 январдан 7 февралгача) Самарқанддан яна 24 нафар (8 нафар вилоят ҳокимининг ўринбосари, 16 нафар туман ва шаҳар ҳокимлари) раҳбарлар Тошкент шаҳрида тиббий кўрикдан ўтиб, даволаниши кўзда тутилган.
Самарқанддан қайси раҳбарлар саломатлигини тиклаш учун таътилга чиққан?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ маҳаллий ҳокимлик ҳамда сектор раҳбарлари тиббий кўрикдан ўтиш ва даволаниш учун 7 февралгача бўлган муддатда 2 босқичда қисқа муддатли таътилга чиқмоқда.
Ўзбекистонлик талабалар Google Gemini AI Plus’дан бир йил бепул фойдаланиши мумкин
- Рақобат қўмитаси кредит тўловлари бўйича Марказий банкка таклиф юборди
- Ўзбекистон элчихонаси Саудия Арабистонидаги ватандошларни огоҳлантирди
- Нуронийларга поезд чипталари учун 20 фоиз чегирма берилади
- Қайси мамлакатларда ишлаб чиқаришни роботлаштириш даражаси энг юқори?
- Дам олиш кунлари республиканинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилади
Шаҳноза Мирзиёева Наманганда беш ёшли қизалоқ билан боғлиқ фожиа юзасидан муносабат билдирди
- Хитойдан 121 бош наслли қорамол олиб келинди
- Пахтани биржада сотган фермерга ҳам, уни сотиб олган кластерга ҳам ҳар тонна учун 500 минг сўмдан субсидия берилади
- Наманганда 5 ёшли қиз билан боғлиқ жиноят иши Бош прокурор назоратига олинди
- Қидирувдаги шахс аёлларни террорчилик ташкилотларига жалб қилгани айтилмоқда
- Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасининг янги йиғини учун таркибни эълон қилди