Давлат раҳбари илк бор дунёнинг энг нуфузли 50 нафар мусулмони рўйхатидан жой олди.

«The Muslim 500» нашрининг 2027 йилги сонида Шавкат Мирзиёевнинг фаолияти бир қатор йўналишлар бўйича ёритилган. Хусусан, мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, очиқ ташқи сиёсат, Марказий Осиё давлатлари билан минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар қайд этилган.


Шунингдек, Ўзбекистоннинг бой исломий ва маданий меросини асраб-авайлаш, илмий ўрганиш ҳамда халқаро миқёсда тарғиб қилишга қаратилган ишларга алоҳида эътибор берилган.

Маълумот учун, «The Muslim 500» рейтинги 2009 йилдан буён ҳар йили Иорданиянинг Амман шаҳрида фаолият юритувчи Қироллик ислом стратегик тадқиқотлар маркази томонидан тайёрланади. Нашр мусулмон дунёсида сиёсий, иқтисодий, диний, илмий, маданий ва ижтимоий жараёнларга таъсир кўрсатаётган 500 нафар шахсни қамраб олади.

Рейтингнинг дастлабки 50 иштирокчисига аниқ ўринлар берилади, қолган 450 нафар шахс эса фаолият йўналишлари бўйича гуруҳларга ажратилади.