Энди автомобил давлат рақами белгиси (номер) шикастланган ёки яроқсиз ҳолга келган бўлса, уни алмаштириш учун навбат кутиш шарт эмас.
Ушбу хизмат my.gov.uz портали орқали онлайн шаклда йўлга қўйилди.
Хизматдан фойдаланиш тартиби:
- my.gov.uz порталига киринг;
- «Шикаст етган автотранспорт воситасининг давлат рақами белгисини тиклаш» хизматини танланг;
- Аризани тўлдиринг ва шикастланган рақамнинг фотосуратни юкланг.
Ариза ваколатли орган томонидан кўриб чиқилгандан сўнг, тўлов учун инвойс юборилади.
Тўлов амалга оширилгандан кейин, белгиланган ҳудудий бўлинмага бориб, эски рақамни топшириб, янгисини олиш мумкин.
Тўлов миқдори:
- 1 жуфт (олди ва орқа) рақам учун — 1 854 000 сўм (4,5 БҲМ);
- 1 дона рақам учун — 927 000 сўм (2,25 БҲМ).
Эслатма: ариза юборишда рақам ҳолати аниқ кўринган фотосурат юклаш муҳим. Бу жараённи тезлаштиради ва ортиқча оворагарчиликнинг олдини олади.