Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланишича, масъул шахслар бир қатор фуқароларни ишчи сифатида расмийлаштирган. Бироқ улар амалда ишламаган бўлса-да, ушбу шахсларга 1 млрд сўм миқдорида иш ҳақи ҳисобланган.

Текширувга кўра, ҳисобланган маблағлар бошқарма масъуллари томонидан ўз эҳтиёжлари учун сарфланган ва натижада бюджет маблағлари ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.