Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъул шахслари 90 863 дона суюқ совунни қиммат нархларда харид қилгани маълум бўлган.

Оқибатда 1,1 млрд сўмлик бюджет маблағлари ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилингани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.