Мазкур операциялар орқали тушган айрим даромадлар солиқ ҳисоботларида акс эттирилмаслиги натижасида давлат бюджетига тегишли тушумлар тўлиқ шаклланмай қолмоқда.
Шу муносабат билан солиқ органлари юридик шахсларда фаолият юритувчи раҳбар ходимларнинг банк пластик карталарига келиб тушган маблағлар юзасидан таҳлилий ўрганишлар олиб бормоқда.
Аниқланган ҳолатлар асосида солиқ ҳисоботларида акс эттирилмаган даромадлар бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда ҳамда солиқ тўловчиларга хабарномалар юборилмоқда.
Таъкидланишича, мазкур жараён жазолаш ёки босим ўтказиш эмас, балки иқтисодий адолатни таъминлаш, яширин айланмаларни қисқартириш ва ҳалол фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Солиқ органлари барча тадбиркорлик субъектларини амалдаги қонунчиликка қатъий риоя қилишга, савдо тушумларини тўлиқ расмийлаштиришга ва солиқ ҳисоботларида ҳаққоний акс эттиришга чақирмоқда.
Қайд этилишича, шаффоф иқтисодиёт — ишончли давлат, кучли жамият ва барқарор келажакнинг муҳим пойдевори ҳисобланади.