Робот жарроҳлик — бу оддий технология эмас, балки
инсон ақл-заковати, тиббиёт ва рақамли тараққиётнинг ўзаро уйғунлигидир.
Энг
муҳими, энди масофалар чегара эмас. Бугун дунё тиббиёти шундай босқичга етдики, бир давлатда туриб,
бошқа мамлакатдаги беморда мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказиш мумкин.
Қувонарлиси,
Ўзбекистон тиббиёти ҳам ана шундай тарихий босқичга қадам қўймоқда.
Мамлакатимизда илк бор масофадан робот жарроҳлик амалиёти муваффақиятли
бажарилди.