X ижтимоий тармоғидаги «Radio L» маълумотига кўра, француз клуби 21 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячининг вакиллари билан алоқа ўрнатган. Ҳозирча томонлар ўртасида дастлабки музокаралар олиб борилмоқда.

Хабарда таъкидланишича, Файзуллаевнинг ўзи ҳам «Страсбург» вариантига қизиқиш билдирган.

Айни вақтда эҳтимолий трансфернинг шартлари, унинг қиймати ва музокараларнинг кейинги босқичи ҳақида расмий маълумот берилмаган.