Тадбир давомида Савдо-саноат палатаси Қизириқ тумани бўлими бошлиғи М.Ч. фуқаро О.Б.га деҳқон хўжалиги ташкил этиши учун аукцион орқали 2 гектар ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган 5 млн сўмни О.Б.га қайтариб бераётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.