Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамда Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “ўзбек-афғон” давлат чегарасининг Термиз тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган умумий оғирлиги 2 кг 562 гр бўлган “опий” гиёҳвандлик воситаси олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, унинг эгаларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирларининг иккинчи босқичи доирасида ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда пойтахт ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Чилонзор туманида истиқомат қилувчи

1974 й.т шахснинг яшаш хонадонида 2 кг 930 гр кўкнори бошоқлари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда олиб қўйилди.