Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пастдарғом туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.” МЧЖ масъул шахслари автомобилларга сиқилган газ тўлдириш шохобчасининг газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир ўтказиб, жами 2 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Департаментнинг Оқдарё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “С.Б.” хусусий корхонаси раҳбари А.А. “Иштихонтумангаз” ҳудудий бўлими чилангари А.Ж. ёрдамида корхонага қарашли тўйхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 231,2 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шунингдек, Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “M.M.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар МЧЖга қарашли эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш цехидаги газ ҳисоблаш ускунасига ўрнатилган тамғани бузиб, жами 236,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Табиий ресурслар ўғирлиги фош этилмоқда
“Иштихонтумангаз” ҳудудий бўлими чилангари А.Ж. ёрдамида корхонага қарашли тўйхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 231,2 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Юртимизнинг туризм қиёфаси хорижий сайёҳларни жалб қилиш бўйича юқори ўсиш қайд этилган ТОП-5 давлат қаторида
- Эксперт: Блогерлар ва вайнерлар гиёҳвандликни кулги мавзусига айлантирмаслиги керак
- ИИВга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган сохта ходим қўлга олинди
- Кореяга ишга ва ўқишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар фош этилди
- Амударё орқали дронда олиб ўтилган 2 килограммдан ортиқ опий мусодара қилинди
- 15 йиллик стажга эга айрим тиббиёт ходимларига уй-жой учун субсидия берилади
Жалолиддин Машарипов Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади
- Тўраев Азиз Оппоқовични «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
- Ўзбекистон терма жамоаси «Ацтека» стадионида Мексикага миннатдорлик ёзувини қолдирди
- Албания Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади
- Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар
- Ўзбекистон ва Германия етакчилари қўшма баёнот қабул қилиб, бир қатор лойиҳаларни ишга туширдилар