Бу ҳақда ДХХ хабар қилди.

Маълум қилинишича, у туман ҳудудидан оқиб ўтувчи 3 та сой қирғоқларини мустаҳкамлаш ҳамда бетон плитали йўл ўтказгичлари қуриш бўйича умумий қиймати 5,04 млрд сўмлик шартномаларни гўёки вазирликдаги танишлари орқали маҳаллий МЧЖга олиб берганини рўкач қилиб, тадбиркордан 63 минг АҚШ доллари миқдорида «улуш» талаб қилган.

Аниқланишича, мансабдор жорий йилнинг мартапрель ойларида ушбу маблағнинг 24 минг долларини олган ва қолган 39 минг долларини ҳам талаб қилишда давом этган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда ФВВнинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда у талаб қилинган пулнинг 25 минг долларини ўзининг «Tracker» русумли хизмат автомашинасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур мансабдорга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, унга «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.