Жумладан, “Бангкок – Тошкент” йўналишида учиб келган 2004 йилда Жиззах вилоятида туғилган ва 1993 йилда пойтахтда туғилган 2 нафар фуқаро Тошкент халқаро аэропортида текширувдан ўтказилди.

Натижада, уларга тегишли юклар ичида шиша ва алюминий идишларга қадоқлаб, яширилган 4,6 кг “Мефедрон” синтетик наркотик моддаси борлиги маълум бўлди.

Шунингдек, уларнинг пойтахтдаги яшаш манзили кўздан кечирилганда 1,5 литр гашиш мойи ва 8 литр эритувчи воситалар борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Бундан ташқари, тезкор тадбир давом эттирилиб, хориждан келтирилган наркотик моддаларни Тошкент шаҳрида қабул қилиб олган вақтида 1997 йилда Жиззах вилоятида туғилган шахс ушланиб, ундан ҳам 635 гр “Альфа-ПВП” гиёҳвандлик воситаси олинди.

Ҳозирда ушбу наркосавдогарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси (контрабанда) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкилаш лозим, амалдаги қонунчиликка мувофиқ бундай жиноятлар содир этганлик учун 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.