У бу ҳақда lenta.ru сайтига берган интервьюсида маълум қилди.

Мутахассиснинг фикрича, тадқиқотлар шуни кўрсатадики, телевизордан таралаётган ёрқин нур юрак-қон томир муаммосини, жумладан инсульт эҳтимолини кучайтиради. Кўпинча ёқилган телевизор ёки подкаст – рақамли аудио ёки видеофайл, баҳс-мунозарали шоу, блог, интервью кўриб, тинглаб ухлайдиганларда организмнинг ички биологик соат меъёрини, моддалар алмашинувини бузиб юборади ва уйқу сифати ёмонлашади.

“Телевизор ёқиқ турган пайт унинг экранидан таралаётган нур гоҳ кучайиб, гоҳ пасайиб ўзгариб туради. Инсон мияси, хира бўлса ҳам бир хил меъёрда ёниб турадиган ёритиш манбаларидан кўра, телевизордан кучли таъсирланади. Телевизор овози эса микро уйғонишларни юзага келтиради. Одам уларни эслолмайди, бироқ уйқу бузилади, яхши дам ололмайди, асабга таъсир кўрсатади. Мия уйқуда ҳам ишлаб туради ва товушларга, сигналларга муҳим сигналларни қайта ишлашда давом этади” дея иизоҳлайди шифокор.

Унинг фикрига кўра, агар инсон доим ёмон ухласа қон босими кўтарилиши, қонда қанд моддаси ошиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Буларнинг ҳаммаси йиғилиб инсульт хавфини ва юрак-қон томир хавфини ошради. Татьяна Хребтованинг сўзларига қараганда, бундай ҳолатларда айниқса қон босими кўтарилиб турадиганлар, қанд касаллиги борлар ва семизликка мойил инсонлар, чекувчилар, хуррак отадиганлар эҳтиёт бўлишлари талаб этилади.