Воқеа 2026 йил 17 ноябрь куни Боғишамол маҳалласида содир бўлган. Маълум бўлишича, талаба олий таълим муассасасининг 2-босқичида таҳсил олган ва ижарада яшаган. У Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида туғилган.

Сурхондарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси Алишер Бобомуродовнинг «Миллар» мухбирига маълум қилишича, ҳозирда Термиз шаҳар прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан тергов олиб борилмоқда. Ўлим сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.