Унга кўра:
тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 738-сон қарорига асосан тақдим этиладиган ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ягона талаблар белгиланди;
ҳужжатлар электрон ахборот тизими орқали тақдим этилаётганда умумий тартибда, тан олиш орқали ёки рўйхатга олиш маълумотларига ўзгартириш киритиш ва гувоҳнома муддатини узайтириш ҳолатларида эканлиги белгиланади;
тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнини халқаро талаблар (IMDRF va GHWP) билан уйғунлаштириш назарда тутилди.
тиббий жиҳознинг маркировкаси матнида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:
тиббий жиҳознинг номи, агар мавжуд бўлса товар белгиси, тиббий жиҳоз тўплам шаклида тақдим этилганда, ушбу тўпламга киритилган маҳсулотлар рўйхати;
ишлаб чиқарувчининг номи ва унинг юридик манзили, агар мавжуд бўлса товар белгиси ва ишлаб чиқарувчи давлат;
ишлаб чиқарилган сана, яроқлилик муддати, сақлаш шароитларига қўйиладиган талаблар, тиббий жиҳознинг партия/церия рақами;
стерил тиббий жиҳозда огоҳлантирувчи ёзув "STERIL", стерилизация усулига кўрсатма, мувофиқлик белгиси;
тиббий жиҳоз бир маротаба фойдаланиш учун мўлжалланган бўлса, бу тўғрисида маълумот;
тиббий жиҳозни қўллашга доир чекловлар.