Унга кўра:

техник регламентлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, миллий қурилиш нормалари, смета-ресурс нормалари, стандартларни ишлаб чиқиш, қайта ишлаш ва уларга ўзгартириш киритиш қийматини ҳисоблаш механизмлари белгиланди;

мазкур ҳужжатларнинг қиймати уларнинг тури, мураккаблик даражаси, ҳажми ҳамда зарур ҳолларда илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари ҳисобга олинган ҳолда ягона формула асосида аниқланади;

ҳужжатлар янги ишлаб чиқиш, қайта ишлаш ёки ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш шаклида тайёрланади;

қийматни аниқлашда стандарт саҳифа (А4 форматдаги (210×297 мм) саҳифада битта бўш жой (пробел) ва тиниш белгиларини ҳисобга олмаган ҳолда 1800 та белгидан кам бўлмаган ҳажмдаги матн), формула, жадвал ва чизмаларнинг ҳажми инобатга олинади.