Ушбу қулайлик Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 июндаги 310-сон қарори асосида йўлга қўйилди.

Мазкур имкониятдан давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йиллик иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фойдаланишлари мумкин.

Хизматнинг асосий афзалликлари:

Ариза тўлиқ онлайн топширилади.

Республиканинг исталган ҳудудидан бирламчи бозордан (янги қурилган) уй-жой харид қилиш мумкин.

Аризалар онлайн кўриб чиқилади ва ғолиблар шаффоф аниқланади.

Ғолиблар қандай аниқланади?

Барча талабларга тўлиқ мос келган иштирокчилар орасидан ҳар чоракда 125 нафар ғолиб махсус тасодифий танлаш дастури (random.org) орқали автоматик равишда аниқлаб олинади.

Имкониятдан фойдаланинг ва аризангизни ҳозироқ юборинг:

my.gov.uz портали ёки MyGov мобил иловаси (App Store va Google Play) орқали.