17 октябрь куни 18:00 дан 23:00 гача Тошкент шаҳри атмосфера ҳавоси майда чанг заррачалари билан ифлосланиши кучайиши кутилмоқда.
Ўзгидромет маълум қилишича, бу узоқ вақт давомида ёғингарчиликнинг бўлмагани ва ҳаво ҳароратининг инверсияси натижасида содир бўлмоқда. Шу муносабат билан Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларига қуйидаги тавсия қилинмоқда:
1. Имкони борича, уйдан чиқмасликка ҳаракат қилиш керак.
2. Кўчада бўлганда, албатта тиббий ниқоб тақиш ва уни ҳар бир соатда алмаштириш лозим.
3. Нафас қайтиши, бурун битиши, акса уриш, тумов, кўзлар қизариши ва қичишиши, томоқда қаттиқ қичишиш, йўтал пайдо бўлганда зудлик билан аллерголог шифокорга мурожаат қилиш лозим.
4. Шунингдек, тузли эритмада бурун ва томоқни чайиш, ойналарни ёпиқ ҳолатда сақлаш, ойналарнинг олдида хўл сочиқларни ёйиб қўйиш тавсия этилади.
Тошкент ҳавосида кучли ифлосланиш кутилмоқда
Шу муносабат билан Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларига қуйидаги тавсия қилинмоқда:
«Аёллар дафтари»даги аёлларга 22 миллион сўмгача ёрдам берилади: янги имкониятлар белгиланди
- Мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида сел келиш хавфи эълон қилинди
- Тухум қимматлади, лимон арзонлашди: октябрда нархлар қандай ўзгарди?
- Тошкентда автобуслар оралиғидаги интервал нега узаймоқда?
- Тошкентдаги қурилиш объекти ҳавони ифлослантиргани учун 1,23 млрд сўмдан ортиқ компенсация ҳисобланди
- Ўзбекистонда газ ва кўмир талон-торожлигига қарши рейдлар кучайтирилади