Тошкент шаҳрида автомобиллар учун 40 та ёқилғи қуйиш станциялари соддалаштирилган тартибда қурилади. Шунингдек, Олмазор туманида савдо-кўнгилочар комплекс, Чилонзор туманининг воҳадан Тошкентга кириш қисмида 2 та автотураргоҳ барпо этилади. Лойиҳалар давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилади.

Қарор билан, шунингдек, Олмазор тумани Жийдали маҳалласи Катта ҳалқа йўли кўчасида фуд коурт ва спорт майдончаларини ўз ичига оладиган мажмуа ташкил этилади.

Бундан ташқари, Тошкентга воҳа вилоятларидан кириб келиш — Чилонзор тумани Бешқўрғон маҳалласи ва Катта Дўмбиробод маҳалласида автотураргоҳлар қурилади.

Лойиҳалар 10 йил муддатда давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилади.