Ўзэнергоинспекция томонидан Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида ўтказилган назорат тадбирида "Н. С. Ч." фермер хўжалигига қарашли сув насослари ҳисоблагичнинг уланиш схемасини ўзбошимчалик билан ўзгартириб, 623 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлди.

Бу каби ҳолат Бўстонлиқ туманида фуқаро Қ. Ф. га қарашли нотурар бинода ҳам қайд этилди. Уш қоидабузарлик натижасида, электр таъминот корхонасига 1 миллиард 78 миллион сўмлик зарар етказилган.