Прогноз натижаларига кўра, Ўзбекистонда туғилишлар сони келгуси йилларда ўсишда давом этади.
2030 йилда — 892,7 минг нафар
2040 йилда — 1 016,1 минг нафар
2050 йилда — 1 234,1 минг нафар
Шу тариқа, 2050 йилга келиб туғилишлар сони 2025 йилга нисбатан 354,5 минг кишига ёки 40,3 фоизга кўпайиши прогноз қилинмоқда.
Ҳудудлар кесимида энг юқори ўсиш суръатлари:
Тошкент вилояти — 62,0 %
Тошкент шаҳри — 61,0 %
Андижон вилояти — 48,6 %
Самарқанд вилояти — 43,3 %
Наманган вилояти — 42,4 %
Туғилишнинг умумий коэффисиенти бўйича эса ўрта муддатда бироз пасайиш, кейинчалик барқарор ўсиш тенденцияси кутилмоқда. Республика бўйича ушбу кўрсаткич 2030 йилда 21,2 промилле, 2040 йилда 20,8 промилле, 2050 йилда эса 21,9 промиллени ташкил этиши прогноз қилинган.
2050 йилда туғилиш коэффисиенти энг юқори бўлиши кутилаётган ҳудудлар:
Сурхондарё вилояти — 24,7 промилле
Қашқадарё вилояти — 23,8 промилле
Наманган вилояти — 23,1 промилле
Самарқанд вилояти — 23,1 промилле
Андижон вилояти — 22,9 промилле
Тошкент шаҳри — 22,3 промилле
Туғилишлар сонининг прогноз қилинаётган ўсиши келгуси йилларда таълим, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим, уй-жой, ижтимоий хизматлар ва меҳнат бозори инфратузилмасига бўлган эҳтиёжни ҳам оширади.
Шу нуқтаи назардан, демографик ўзгаришларни олдиндан баҳолаш давлат ресурсларини самарали тақсимлаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва инсон капиталига инвестицияларни стратегик режалаштириш имконини беради.