Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда нуфузли банкларидан бирининг ушбу вилоятдаги минтақавий маркази Маҳаллабай ва давлат дастурлари билан ишлаш бўлими бошлиғининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.
Хусусан, у 2024 йилда Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси томонидан электрон онлайн аукцион орқали ўзининг отасига чорвачилик мақсадида фойдаланиш учун ижара ҳуқуқи асосида сотилган, Қуйичирчиқ тумани ҳокимлиги балансидаги 16,05 гектар ер майдонини сотиш ҳамда ҳокимлик захирасида бўлган 4 гектар ерни мансабдор танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига харидордан жами 4 млн 250 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Тезкор тадбир давомида у сўралган пул маблағидан 100 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.