Ҳолат Қўмита ҳамда Тошкент ҳайвонот боғи мутахассислари билан ҳамкорликда ўрганилди. Маълумот ўз тасдиғини топди ва судралиб юрувчи жонивор хавфсиз тарзда тутиб олиниб, реабилитация қилиш учун Тошкент ҳайвонот боғига топширилди. Ҳозирда Нил тимсоҳи Ўзбекистон сув ҳавзасига қандай келиб қолгани ўрганилмоқда.
Маълумот учун: Нил тимсоҳи тимсоҳлар туркумининг энг йирик ва хавфли вакилларидан биридир. Табиий шароитда у Африканинг чучук сувли дарё, кўл ва ботқоқликларида яшайди.
Экология миллий қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 ноябрдаги 736-сон "Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, жисмоний шахслар томонидан ёввойи ҳайвонларни (жумладан, тимсоҳларнинг барча турларини) ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақлаш тақиқланганини эслатиб ўтади. Шунингдек, улардан цирк томошаларини ўтказиш мақсадида фойдаланиш ҳам ман этилади.
Қўмита фуқароларни қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга, ёввойи ҳайвонларни ноқонуний сақламасликка ҳамда бундай ҳолатлар аниқланганда зудлик билан тегишли органларга хабар беришга чақиради.