Янгиҳаёт тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсига балиқ овлаш мақсадида борган фуқаро Б.М. дарёнинг ўртасидаги оролчада қолиб кетади

Шу йилнинг 11 майга ўтар кечаси Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасининг навбатчилик қисмига бу ҳақда хабар келиб тушади.

Ҳодиса жойига зудлик билан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси қутқарувчилари етиб бориб, фуқарони хавфсиз ҳудудга олиб чиқишган.

Маълум бўлишича, кучли ёмғир ёғиши оқибатида дарёда сув сатҳи кескин кўтарилиб кетган. Хавфсиз ҳудудга қайтиб чиқиш фуқаро ҳаёти учун хавфли бўлганлиги сабабли у қутқарувчиларга мурожаат қилган.