Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков бошчилигидаги делегациянинг Хитой Халқ Республикасига расмий ташрифи доирасида
Музокаралар чоғида томонлар Тошкент шаҳрини комплекс реновация қилиш, шаҳар инфратузилмасини модернизациялаш, шунингдек шаҳарсозлик ва экология соҳаларига замонавий ечимларни жорий этиш бўйича ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
Учрашувда компанияга реновация ҳудудларидаги лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек қурилиш ва маиший чиқиндиларни қайта ишлашга мўлжалланган, замонавий экологик стандартларга жавоб берадиган махсус полигон қурилишида иштирок этиш таклиф қилинди.
Шу билан бирга, пойтахт транспорт инфратузилмасини ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Тошкентда қўшимча пуллик автомобиль йўлларини барпо этиш, тахминан 100 километрлик ҳалқа пуллик йўли, шунингдек янги халқаро аэропорт йўналишида шаҳар марказидан ўтувчи янги пуллик магистраль қуриш истиқболлари кўриб чиқилди.
Музокараларда ижтимоий инфратузилма объектлари — замонавий мактаблар, болалар боғчалари, тиббиёт муассасалари ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга иншоотлар қурилиши масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Компания вакиллари билдирилган ташаббусларни ўрганишга қизиқиш билдириб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканини маълум қилди.