Маълум қилинишича, ҳодиса соат 12:30 ларда Олтитопган кўчасида содир бўлган. Видеода вояга етмаган бола ота-она назоратисиз ҳолда ҳаракатланаётгани кўринган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумотига кўра, ҳолат юзасидан боланинг отаси билан профилактик суҳбат ўтказилган.

Шунингдек, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси асосида маъмурий баённома расмийлаштирилган.


Мазкур модда болаларни тарбиялаш ва улар устидан назорат қилиш бўйича мажбуриятларни бажармаслик ҳолатларига нисбатан қўлланилади.