“Улар бизга кўпгина бандлар бўйича ён беришди. Нега улар бундай қилмаслиги керак?”, деди у Уэст-Палм-Бич шаҳридан (Флорида штати) Вашингтонга йўл олган самолётида журналистларга, АҚШ Эронга можарони тугатиш учун 15 банддан иборат режа юборганми ёки йўқми деган саволга жавобан. “Улар бизнинг режамизга розилик беряпти. Биз улардан 15 та нарсани сўраганимизни назарда тутяпман”, деб қўшимча қилди Америка етакчиси. У Теҳрон бу талабларнинг “асосий қисмини” бажаришга рози бўлганига ишонтирди. “Биз улардан яна бир нечта нарсани сўраймиз”, деб таъкидлади Америка етакчиси.
“Менимча Эрон билан келишувга эришилади. Бу тез орада бўлиши мумкин”, деб ҳисоблайди АҚШ Президенти. “Менимча, биз улар билан келишувга эришамиз, мен бунга тўлиқ аминман. Лекин бундай бўлмаслиги ҳам катта эътимол”, деб таъкидлади у.
АҚШ Президенти, шунингдек, Эронда амалда ҳокимият алмашинуви содир бўлганига ишонч билдирди. “Мен буни режим алмашинуви деб ҳисоблаган бўлардим. Ва очиғи, улар жуда оқилона ҳаракат қилишмоқда”, деб таъкидлади у Эрон вакилларига ишора қилиб.
АҚШ раҳбари Уэст-Палм-Бич яқинидаги Мар-а-Лаго мулкида дам олиш кунларини ўтказиб, Оқ уйга қайтди, деб хабар берди tass.ru.