Қарорга мувофиқ, туризм соҳаси субъектларининг кредитлари бўйича қуйидаги фоиз харажатларининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 10 фоизлик пунктдан ортиқ бўлмаган қисми компенсация қилинади:
- жойлаштириш воситаларини қуриш учун олдин берилган кредитлар бўйича 2020 йил 1 июндан 2022 йил 1 январгача бўлган фоиз харажатлари;
- янги санитария-гигиена талабларига мувофиқлаштириш учун бериладиган кредитлар бўйича фоиз харажатлари;
- айланма маблағларни тўлдириш учун бериладиган 1 миллиард сўмгача миқдордаги кредитлар бўйича 2020 йил 1 июндан 31 декабрга қадар бўлган фоиз харажатлари.
Шунингдек, жойлаштириш воситаларини қуриш учун олдин берилган кредитлар бўйича 2020 йил 1 мартдан 1 июнгача бўлган даврда фоиз харажатлари тўлиқ ҳажмда компенсация қилинади.
Ушбу компенсациялар туризм соҳаси субъектларининг кредитлари сони ва ҳажмидан, шунингдек, олдин берилган ва (ёки) берилаётган компенсациялар сонидан қатъи назар ажратилади.
Қарор билан туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситалари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, субсидиялар:
- туроператорларга – авиа ва темир йўл чипталари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун;
- туроператор ва турагентларга – Ўзбекистонга олиб келинган ва хизмат кўрсатилган ҳар бир хорижий турист учун;
- жойлаштириш воситаларига – жойлаштириш хизматлари (меҳмонхона хизматлари) учун ажратилади.
Туризм соҳасидаги тадбиркорлар харажатларининг бир қисми компенсация қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 6 октябрда “Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий вазиятда туризм соҳаси субъектларини қўллаб-қувватлаш ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон илк бор Халқаро информатика олимпиадаси — IOI 2026га мезбонлик қилади
- Тошкентда ППХ инспектори 13 ёшли болани қутқариб қолди
- Тошкентда Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисмида ҳаракат вақтинча чекланади
- Чорвачилик соҳасида субсидиялар ажратилади
- Энергетика тармоғидаги устувор вазифалар ижроси кўриб чиқилди
- Табиатнинг кутилмаган ҳодисаси: Янги Зеландияга қалин қор ёғди
Янги ўқув йилидан мактабларда дарс соатларини тақсимлаш тартиби ўзгартирилади
- Бугун 2026/2027-ўқув йили учун кириш имтиҳонлари тўлиқ якунланади
- "Алишер Навоий" ҳамда "Пахтакор" метро бекатлари оралиғидаги эскалаторлардан бири йўловчилар учун фойдаланишга қайта топширилади
- Аҳаджон Кимсанбоев шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди
- Бошланғич таълим ўқитувчиларига миллий сертификат бериш бўйича имтиҳонларни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади