Жабрланувчи зудлик билан шошилинч тиббий ёрдам орқали шифохонага ётқизилган.
Ҳодиса ҳақида хабар топган Бурса шаҳридаги фидойи ҳамюртларимиз кўнгилли равишда навбатчилик ташкил этиб, фуқаронинг даволаниши ва соғайишига яқиндан кўмаклашдилар.
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамкорлигида фуқаро Туркиядан Ўзбекистонга муваффақиятли қайтарилди.