Мулоқот Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 30 декабрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш жараёнида ёш мутахассислар имкониятидан мақсадли фойдаланиш ва ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, шунингдек, 2021 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқишга қаратилди.
Ёшлар билан учрашув доирасида Транспорт вазири ёшларга транспорт тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Университет инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумот тингланди.
Шунингдек, бугунги ислоҳотлар жараёнида ёшларнинг алоҳида ўрни борлиги ва соҳадаги бундай ислоҳотларда ёшларнинг ғояларини, уларнинг амалга ошираётган ишлари билан яқиндан танишиш муҳимлиги таъкидланди.
- Бугун сиз азиз ёшлар билан учрашиш мен учун катта шараф, – деди вазир в.б. Илҳомжон Маҳкамов. – Албатта, сизларнинг фикрингиз, ишлаб чиқариш ва илмда эришаётган ютуқларингизни юзма-юз туриб эшитиш бизни ягона мақсадларда бирлаштиради. Бугун транспорт соҳасида қатор ишлар қилинмоқда. Бизнинг асосий мақсад соҳадаги ҳар бир ишимизда ёшларимиз фаоллигини кўриш. Бунинг учун сизлардан ўз меҳнат фаолиятингизга меҳр қўйиш, яхши ўқиш ва янги ғоялар устида тадқиқотлар олиб бориш талаб этилади. Биз, яъни вазирлик сизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз.
Учрашувда Илҳомжон Маҳкамов йиғилиш иштирокчиларининг эришаётган ютуқлари ва уларнинг таклифлари билан қизиқди.
– Бугунги учрашув биз учун жуда фойдали бўлди, – деди Тошкент давлат транспорт университети «Электр таъминоти» кафедраси ассистенти Ислом Каримов. —Тадқиқотчи сифатида мавжуд муаммоларни чуқурроқ ўрганиб, масалалар юзасидан етарли ва аниқ маълумотларни олиш мураккаблигини билдирдим. Вазир бу фикрларимни қўллаб-қувватлади ва бу масалада кўмак беришини билдирди.
Очиқ мулоқотда ёшлар тизимдаги мавжуд муаммолар бўйича вазирга савол берди. Вазир муаммоларни ҳал этиш учун амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот берди. Таклифлар қабул қилиниб, уларни амалга ошириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ берилди.
Вазир ёшлар билан учрашди
Транспорт вазири ёшларга транспорт тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
Фарғона вилоятини иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли даромадларини оширишнинг устувор вазифалари белгиланди
- Туризм салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш ва маданий мерос объектларини асраш бўйича устувор вазифалар муҳокама қилинди
- Ўзбекистон ва Қозоғистон Лондонда қўшма стартап марказини ишга туширди
- «Беш ташаббус олимпиадаси»нинг республика финали Урганчда бошланди
- Микрокредитбанк паррандачилик соҳасидаги 524 та лойиҳани 2,5 триллион сўмлик кредит билан қўллаб-қувватлади
- Қўриқлаш хизматлари сифатини ошириш ва қамровини кенгайтириш чоралари кўриб чиқилди
Суюкли набирам Шавкатбекка парвоз давомида битилган мактуб
- 5 миллион тонна пахта ҳақидаги ҳисоботга ижтимоий тармоқларда шубҳа билдирилди: вазирлик изоҳ берди
- 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов: машғулотлар қаерда ўтказилади ва ким дарс беради?
- Наманганда ноқонуний овланган балиқлар учун 1 млрд 25 млн сўм зарар ҳисобланди
- Айрим таълим муассасалари ходимларига меҳнат стажи учун устамалар белгиланди
- Маиший газ баллонларини қаерда тўлдириш мумкин?