Бу ҳақда Хитой давлат телевидениеси хабар берди.

Маълумотларга кўра, “Чақмоқ” деб номланган робот бу натижага шанба куни Пекинда ўтказилган иккинчи Жаҳон гуманоид робот ўйинларига тайёргарлик синовлари пайтида эришди.

Роботнинг энг юқори тезлиги сониясига 14,5 метрга етди. Таққослаш учун, Усэйн Болт 100 метрни 9,58 сонияда югуриб ўтган — бу 2009 йил 16 августда Берлинда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ўрнатилган амалдаги жаҳон рекордидир.

Апрель ойида “Чақмоқ” Пекинда 21 километрлик ярим марафонда ҳам ғолиб чиқди ва 50 дақиқа 26 сония натижа билан энг илғор спортчиларининг жаҳон рекордидан ҳам яхшироқ натижа қайд этди.

Ярим марафон давомида роботнинг бўйи 169 сантиметр, оёқлари эса 95 сантиметр эди. Кейинчалик тадқиқотчилар унинг оёқ узунлигини 10 сантиметрга ошириб, 1,05 метрга етказишди, деб хабар берди report.az.