Хива–Бухоро–Хива йўналиши:

  • 707-сонли Хива–Бухоро-1 поезди сешанба кунидан ташқари ҳар куни қатнайди. Хивадан 09:55да жўнаб, Бухорога 14:32да етиб боради.
  • 706-сонли Бухоро-1–Хива поезди душанба кунидан ташқари ҳар куни ҳаракатланади. Бухородан 15:45да жўнаб, Хивага 20:25да етиб келади.

Шунингдек, 14 сентябрдан Бухоро-1–Тошкент, 15 сентябрдан эса Тошкент–Бухоро-1 йўналишларида мазкур электропоездлар қатнови йўлга қўйилади.

701-сонли Бухоро-1–Тошкент поезди ҳар душанба куни соат 15:17да жўнайди ва 21:22да Тошкентга етиб боради.

702-сонли Тошкент–Бухоро-1 поезди ҳар сешанба куни соат 10:05да йўлга чиқиб, 15:17да Бухорога етиб келади.

Янги электропоездлар қатнови йўлга қўйилиши муносабати билан айрим йўловчи поездларининг ҳаракат жадвалига ҳам ўзгартиришлар киритилади. Жумладан:

  • 56-сонли Тошкент жанубий–Хива — 8 сентябрдан;
  • 58-сонли Тошкент жанубий–Шовот — 10 сентябрдан;
  • 127/128-сонли Андижон–Қўнғирот — 8 сентябрдан;
  • 301-сонли Душанбе–Тошкент — 15 сентябрдан;
  • 6412-сонли Тошкент жанубий–Ховос — 15 сентябрдан, ҳар сешанба куни;
  • 6353-сонли Урганч–Нукус — 9 сентябрдан.

Йўловчиларга сафарларини режалаштиришда янгиланган ҳаракат жадвалига эътибор қаратиш тавсия этилган.