Бу ҳақда вилоят ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди.

Мазкур тартиб жамоат транспорти хизматлари сифатини ошириш, тўловлар шаффофлигини таъминлаш, соҳага рақамли технологияларни кенг жорий этиш, яширин иқтисодиётни қисқартириш ҳамда электрон тўлов тизимларидан фойдаланишни рағбатлантиришга қаратилган.

Қарорга мувофиқ, биринчи босқичда 2026 йил 1 июлдан бошлаб SHI-4, SHI-5, SHI-7, SHI-13, SHI-18, SHI-19 ва SHI-28 автобус йўналишлари, шунингдек Т1 «Урганч шаҳри – Хива шаҳри» троллейбус йўналишида йўлкира ҳақи фақат электрон тўлов тизимлари орқали қабул қилинади.

Иккинчи босқичда эса қолган автобус ва троллейбус йўналишларида белгиланган тартибда брутто-шартномалар расмийлаштирилганидан сўнг нақд пулсиз тўлов тизими жорий этилади. Шундан кейин мазкур йўналишларда ҳам йўлкира ҳақи фақат электрон шаклда қабул қилинади.