Тошкент шаҳри ва унга туташ агломерация ҳудудлари ўртасидаги транспорт алоқаларини яхшилаш мақсадида 158-сонли «Кенсой қўрғони — Юнусобод Универсам» автобус йўналиши ташкил этилди.

Янги йўналиш Тошкент вилоятидаги Кенсой қўрғонидан бошланиб, Абу Райҳон Беруний университети, Раҳбар ота масжиди, 23-сонли оилавий поликлиника, Уч Қаҳрамон ва 271-мактаб ҳудудлари орқали Тошкент шаҳридаги Юнусобод «Универсам» бекатигача ҳаракатланади.

Йўналишда «Ziyotrans» МЧЖ томонидан 10 та ўрта сиғимли автобус йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Мазкур йўналиш аҳоли учун жамоат транспорти қамровини кенгайтириш, кундалик қатновларни қулайлаштириш ва транспорт хизматлари сифатини оширишга қаратилган.