Шу мақсадда Хоразм вилоятидаги “Бунёд йўловчи ташиш” МЧЖ томонидан 30 та замонавий “ZHONGTONG” русумли автобус харид қилиниб, ҳудудга олиб келинди.

Натижада жорий йил бошидан буён вилоятга олиб келинган янги автобуслар сони жами 90 тага етказилди.

Замонавий ҳаракат таркиблари яқин кунларда Урганч шаҳри ички автобус йўналишларига брутто-шартнома асосида жойлаштириш режалаштирилган.

Янги автобусларнинг йўналишларга чиқарилиши йўловчиларга янада қулай, хавфсиз ва сифатли транспорт хизматларини кўрсатиш, шунингдек, жамоат транспорти тизими самарадорлигини оширишга хизмат қилади.