Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Б.Р. 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни 5 000 АҚШ доллари эвазига гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Канада давлатига ишга юборишини ваъда қилиб, келишилган пулдан 3 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олганлиги аниқланган.
Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Т. фуқаро А.Л.нинг ишончига кириб, уни Япония давлатига кетиш учун виза ҳужжатларини тайёрлаб беришини ваъда қилиб, 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Уйчи тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бош мутахассиси Ш.Н. фуқаро С.С.нинг ишончига кириб, уни 1 500 АҚШ доллари эвазига Словакия давлатига ишга юборишини ваъда қилиб, келишилган пуллар ҳисобидан 3,3 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, текширувда ушбу пулларнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “M.G” МЧЖ масъул шахслари фуқаро С.А.нинг ишончига кириб, уни Германия давлатига ишга юборишни ваъда қилиб, 8 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.