Хорижда меҳнат қилаётган ва турли сабабларга кўра оғир вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар Миграция агентлигига мурожаат қилиб, қуйидаги йўналишларда ёрдам олишлари мумкин:


  • ватанга қайтариш — авиачипта олиб берилади, вояга етмаган фарзандлари билан;
  • тиббий хизмат харажатлари — 1 500 АҚШ долларигача қопланади;
  • вақтинчалик ётоқхона билан таъминлаш — 500 АҚШ долларигача;
  • юридик ва адвокатлик хизмати тўлови — 3 000 АҚШ долларигача;
  • депортация марказларидан қайтариш — бепул;
  • вафот этганлар майитини ватанга олиб келиш — 9 000 АҚШ долларигача;
  • хорижда юқори даромадли иш билан таъминлаш — бепул;
  • ҳуқуқлар ҳимояси, иш ҳақи ва компенсацияларни ундириш;
  • ҳужжатларни тиклаш, қайтиш гувоҳномасини расмийлаштириш — бепул.

Миграция агентлиги ёрдамига муҳтож фуқаролар 24/7 режимида 1282 қисқа рақами орқали мурожаат қилиши мумкин.

Шунингдек, тезкор ёрдам учун @HUQUQIY_YORDAM_UZBOT Telegram боти, Миграция агентлиги Марказий аппаратининг +998 71 202 33 55 (ички 365) рақами орқали ҳам мурожаат қилиш мумкин.